Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Молдова ва Руминия бирлашадими? Тарафдорлар митинг бошлади

Молдова ва Руминия бирлашадими? Тарафдорлар митинг бошлади

Фото: «Рамблер/новости»

Бугун, 25 март куни Молдова пойтахти Кишинёв шаҳридаги ҳукумат биноси олдида Молдованинг Руминия билан бирлашишидан манфаатдор 7000 нафар тарафдор намойишга чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги Молдова ички ишлар вазирлигининг бош иснпекторлиги бошлиғи Александр Пинзарга асосланиб хабар бермоқда.

Намойиш ташкилотчиси Руминия-Молдова бирлашуви тарафдори бўлган «Аcтиунеа — 2012» («Ҳаракат 2012») молдова фуқаролик платформасидир. Улар митингларда 100 минг нафарга яқин киши қатнашишини маълум қилганлар. Уларнинг ягона истаги икки мамлакатни бирлаштириш.

Намойиш қатнашчилари орасида Руминиянинг собиқ президенти Траян Бесеку, Кишинёв собиқ мэри Дорин Киртоаке, Молдова либерал партияси раҳбари Михалил Гимпу, президентлик учун талабгор бўлган «Бирлик ва бирдамлик» партияси раҳбари Мая Санду ва бир қатор аҳоли пунктлари мерлари бор.

«Биз икки давлат парламентларидан яна бир бор бирлашиш учун овоз беришларини сўраймиз... Молдова Руминиянинг бир қисми, молдованлар — булар руминияликлардир. Биз фақат битта нарсани, яъни бирлашишни истаймиз», деди Руминия собиқ президенти Бесеску.

Маълумот учун, бу йил Бессарабиа (замонавий Молдова)нинг Руминия билан бирлашувига 100 йил тўлади. 1918 йилда Руминия қўшни Бессарабиа ҳудудига қўшинларини олиб киради. Кишинёвда ташкил этилган Ўлка кенгаши қўшни давлат билан бирлашиш ҳақида қарор қабул қилади. 1940 йилда Молдова Руминия таркибидан ажралиб чиққан.

Молдова президенти Игорь Додон агарда бирлашув тарафдорлари 25-27 март кунлари кўп сонли митинглар ўтказишни режа қилаётган бўлсалар, вазият назоратдан чиқиб кетиши мумкинлигини ва у Молдова давлатчилигини сақлаб қолиш мақсадида «Миллий фронт» тузишини маълум қилган.

Мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўровлар натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми Руминия билан бирлашишга қарши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг