Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нима учун Европада сиёсий лидерларни сайловчилар қўлламаяпти? (видео)

Нима учун Европада сиёсий лидерларни сайловчилар қўлламаяпти? (видео)

Фото: Xabar.uz

Европада қизиқ бир ҳолат кузатилмоқда. Дунё сиёсатида катта рол ўйнаётган Франция, Германия ва Буюк Британия раҳбарлари ташқи сиёсатда фаол кўринса-да, ўз мамлакатларида уларнинг рейтинглари пасайиб бормоқда.

Макрон, Мерц ва Британия раҳбарияти ички муаммолар сабаб сайловчилар танқидига учрамоқда. Иқтисодий қийинчиликлар, миграция, инфляция ва хавфсизлик масалалари одамларнинг кайфиятига жиддий таъсир қилмоқда. Шундай савол туғилади, Европа демократияси янги синов олдида турибдими?

Яна бир интервьюмиз сиёсатшунос, эксперт Сайфиддин Жўраев билан мана шу мавзуда бўлди.

Шунингдек, Сайфиддин Жўраевдан яна бир қатор саволларга жавоб олдик.

-Рейтингларнинг тушиши иқтисодий қийинчиликлар натижасими ёки европалик сайловчиларнинг сиёсатга муносабати ўзгаряптими?
- Нима учун анъанавий партияларга ишонч пасаймоқда? Бу демократиянинг инқирозими ёки табиий сиёсий жараёнми?
- Кўпчилик Европа давлатларида миграция энг баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Бу сиёсат давлатларга қанчалик таъсир қиляпти?
- Баъзи маълумотларга кўра, одамлар ижтимоий соҳаларга эмас, ҳарбий харажатларга кўпроқ маблағ ажратилаётганидан норози. Бу рейтингларга таъсир қиляптими?
- Уларнинг ташқи сиёсатдаги позицияси бир хил. Лекин нега ташқи сиёсатдаги фаоллик ички сиёсатда уларга сиёсий эътибор олиб келмаяпти?
- Таҳлилчиларнинг фикрича, Европа сиёсий тизими янги босқичга ўтяпти. Бу борада сиз нима дейсиз?
- Яқин йилларда Европада янги сиёсий авлод ҳокимиятга келиши мумкинми ёки ҳозирги етакчилар вазиятни ўзгартира оладими?

Европадаги сиёсий жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, ташқи сиёсатда кучли кўринган раҳбар ҳам ички муаммоларни ҳал қила олмаса, сайловчи уни қўллаб-қувватламайди. Иқтисодий барқарорлик, аҳоли фаровонлиги ва давлат бошқарувига бўлган ишонч ҳозир ҳар қачонгидан ҳам муҳим омилга айланган. Шу боис Европа олдида нафақат ташқи хавфсизлик, балки ички сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш вазифаси ҳам турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг