Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Ироққа янги элчисини жўнатди

Ўзбекистон Ироққа янги элчисини жўнатди

Ўзбекистоннинг Ироқда янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Ал-Кувайт шаҳрида жойлашган) Аюбхон Юнусов ушбу мамлакат Президенти Абдуллатиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширди.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот аввалида Ироқ етакчиси Абдуллатиф Рашид Президент Шавкат Мирзиёев билан халқаро тадбирлар доирасида бўлиб ўтган суҳбатларини илиқ таассуротлар билан ёдга олди.

Суҳбат якунида президент Абдуллатиф Рашид Ўзбекистоннинг Ироқдаги элчиси тайинланганлиги муносабати билан табриклаб, унинг масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Юнусов 2024 йил 6 февраль куни Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси сифатида Ал-Кувайт шаҳрига ташриф буюрган эди.

Манба: dunyo.info

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг