Ўзбекистон президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов ким?

Нарзулло Обломуродов Экологик партиядан номзод сифатида тасдиқланди. Партиянинг III съездида Обломуродов номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланган.
«Атроф-муҳитни асрашга оид фан мактабгача таълим муассасидан бошлаб мажбурий ўқитилиши керак. Партия эко-сиёсатни давлат даражасига олиб чиқишни режалаштирган», — дейди Обломуродов.
Ўзбекистон Экологик партияси президентлик сайловларида «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остида қатнашадилар.
Нарзулло Наимович Обломуродов 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган. Мутахасислиги иқтисодчи. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.
2020-2021 йилларда Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида мамлакатимизда тобора долзарб бўлиб бораётган экологик муаммоларни ҳал этишда иштирок этган.
2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда. Нарзулло Обломуродов оилали, уч нафар фарзанди бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter