Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика вазирлари электр энергияси ва табиий газ экспорти ва импортини муҳокама қилишди.

Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда куз-қиш мавсуми учун электр энергияси экспорти ва импортини мувофиқлаштириш, "Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига қайта уланиш" лойиҳаси доирасида юзага келадиган техник масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар табиий газ етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 267 миллион куб метр табий газ сотиб олган ва бу 2023 йилга нисбатан 47,1 миллион куб метрга кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг