Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг Италияга сафари ўз ниҳоясига етди

Президентнинг Италияга сафари ўз ниҳоясига етди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасига тадбирларга бой тарихий ташрифи якунига етди.

Давлатимиз раҳбари Римда Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан самарали музокаралар ўтказди. Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Милан шаҳрида ишбилармонлик тадбирлари ўтказилди. Президентимиз Ломбардия губернатори Аттилио Фонтанани қабул қилди, Италиянинг йирик компаниялари вакиллари билан давра суҳбати ўтказди ҳамда тўқимачилик машинасозлиги кўргазмасига ташриф буюрди.

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Миланнинг “Мальпенсе” аэропортида давлатимиз раҳбарини Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг