Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилган. Марказ Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилиб, таълим, фан, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани билдирилди.

Яқин мулоқотни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter