Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Тянцзинда кутиб олинди (фото)

Шавкат Мирзиёев Тянцзинда кутиб олинди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан рафиқаси билан бирга Хитойга расмий ташриф буюрди.

Тянцзин шаҳридаги «Бинхай» халқаро аэропортида самолёт олдида давлатимиз раҳбарини ХХР транспорт вазири Лю Вэй ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси 31 август — 1 сентябр кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг