Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатор давлатлар Киевдаги элчихоналарини бир кунга ёпиб қўйди

Қатор давлатлар Киевдаги элчихоналарини бир кунга ёпиб қўйди

Қўшма Штатлардан кейин Испания, Италия ва Греция ҳам 20 ноябрь, чоршанба куни Киевдаги элчихоналарини вақтинча ёпиб қўйганини эълон қилди.

EFE агентлиги хабарига кўра, Испания дипломатик миссияси «Украина бўйлаб ҳаво ҳужумлари хавфи ортиши» сабабли 20 ноябрь куни хизмат кўрсатмаслигини айтган.

Украинадаги испанларга электрон почта орқали юборилган хабарда элчихона маҳаллий ҳокимиятларнинг барча тавсияларига амал қилишни ва бошпана яқинида қолишни тавсия қилган.

«Италия ҳукумати ҳам чоршанба куни ўз элчихонаси ишини тўхтатади», – дейилади дипломатик миссия веб-сайтида.

Шунингдек, Греция элчихонаси ҳам «хавфсизлик нуқтаи назаридан» дипломатик ваколатхона ташриф буюрувчилар учун бугун ёпиқ бўлишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Киевдаги АҚШ элчихонаси эҳтимолий ҳаво ҳужумлари сабаб вақтинча ёпилганини эълон қилган эди.

Ўз навбатида, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Америка элчихонаси огоҳлантиришига «руслар бир неча ойдан бери Украинага бир қатор ҳужумлар учун ракета заҳираларини йиғгани»ни айтди.

Хабарларга кўра, сўнгги ҳафталарда Россия қўшинлари Украина шаҳарлари инфратузилмасига ҳужумларини яна бир бор кучайтирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг