Агуэро кутилмаганда майдонга йиқилди ва шифохонага олиб кетилди
«Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши ўйиннинг (1:1) биринчи бўлимида ўзини ёмон ҳис қилди.
Аргентиналик футболчи кутилмаганда майдонга йиқилди ва тиббиёт ходимлари ёрдами билан у майдонни ўзи тарк этди. Футболчи кўкрагини ушлаб, нафас олишда қийналганини кўриш мумкин эди.
Испания матбуоти хабар беришича, Агуэро тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган ва у ерда чуқурлаштирилган кўрикдан ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter