Бекзод Абдураҳмонов ММАда бразилияликни биринчи раундда қулатди (видео)

Токио-2020 Олимпиадаси совриндори бўлган эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов ММАда муваффақият қозонмоқда.
У АҚШнинг Массачусеттс штати Уилмингтон шаҳрида ташкил этилган Combat FC 4 турнирида бразилиялик Дерик де Фрейтасни биринчи раунднинг ўзидаёқ мағлуб этди.
Маълумот учун, Абдураҳмонов ММАда 8 та проф жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бугун у еттинчи жангини муддатидан аввал якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter