Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бекзод Абдураҳмоновга имкон берилди

Бекзод Абдураҳмоновга имкон берилди

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этаётган вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Ҳозиргина -74 кг вазн тоифасининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Улардан бирида ҳамюртимизни мағлуб этган россиялик Заурбек Сидаков ва қозоғистонлик Данияр Кайсановдан устун келди. Бу эса вакилимизга бронза медали учун ўтиш босқичида курашиш имконини тақдим қилди.

Шу тариқа эртанги дастурда Абдураҳмонов ўтиш босқичида Гвинея-Биссау вакили Мидана Аугисто билан курашади. Абдураҳмонов уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.

Шунингдек, эртага бўлиб ўтадиган -97 кг вазн тоифасининг қуръа натижалари маълум. Унга кўра, ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов дастлабки даврани туркиялик Сулаймон Караденизга қарши ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг