Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Францияда икки теннисчи ҳибсга олинди. Улардан бири ўзбекистонликми?

Францияда икки теннисчи ҳибсга олинди. Улардан бири ўзбекистонликми?

Албина Хабибулина

Франция полицияси келишилган ўйинларда қатнашганликда гумон қилинган икки теннисчини қўлга олган. Улар Ўзбекистондан экани айтилаётган Албина Хабибулина ва қирғизистонлик Ксения Палкинадир.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу хабарни тасдиқлаган. Аммо Албина Хабибулина Ўзбекистон фуқароси эмаслиги таъкидланган.

«Икки нафар теннисчи, жумладан, Ўзбекистон фуқароси Францияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олингани тўғрисида ОАВда хабар тарқалиши муносабати билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Албина Хабибулина 2017 йилнинг август ойидан буён Ўзбекистон фуқароси ҳисобланмаслигини маълум қилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг