Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳусановни захирада қолдирган «Манчестер Сити» ўз майдонида енгилди

Ҳусановни захирада қолдирган «Манчестер Сити» ўз майдонида енгилди

Бугун, 23 август куни АПЛ 2-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз уйида «Тоттенҳэм»дан мағлуб бўлди.

Лондонликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Мағлубиятдан сўнг манчестерликлар онлайн турнир жадвалида 4-ўринга тушиб кетишди. Икки турда ҳам ғалабага эришган «Тоттенҳэм» турнир жадвалининг энг юқорисига кўтарилди.

Пеп Гвардиола бугунги ўйинга ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни туширмади. Абдуқодир 1-турда 82-дақиқада Жон Стоунзнинг ўрнига захирадан қўшилганди.

АПЛ. 2-тур. 23 август

Манчестер Сити Тоттенҳэм 0:2

Голлар: Жонсон 35, Палиня 45+2.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг