Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мухлисларга вақт ажратган пойгачи қимматбаҳо соатидан айрилди

Мухлисларга вақт ажратган пойгачи қимматбаҳо соатидан айрилди

Фото: «F1-world»

«Формула-1»нинг монаколик пойгачиси Шарл Леклер 300 минг евродан қимматроқ турадиган Richard Mille соатини ўғирлатиб қўйди.

Воқеа Леклер шахсий машинасидан тушаётган пайтда юз берган. Уни таниб қолган мухлислар қуршаб олишган, бирга суратга тушишган, ўғри эса қўлидаги соатни юлиб олиб қочиб кетган.

Пойгачи полицияга мурожаат қилганидан сўнг тергов-суриштирув бошланган. Полиция ўғирлик содир этилган жойдаги кузатув камераларини ҳам текширмоқда.

24 ёшли Шарл Леклер тўрт йилдан буён «Феррари» жамоаси аъзоси. Бу йилги мавсумда у учтадан иккита босқичда ғолиб бўлиб, 71 балл билан конструкторлар кубогида пешқадамлик қиляпти. Яқин таъқибчиси Жорж Рассел («Мерседес») ҳисобида 37 очко бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг