Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қиёмат соати» миллари ядровий тунга рекорд даражада яқинлашди

«Қиёмат соати» миллари ядровий тунга рекорд даражада яқинлашди

Машҳур «Қиёмат соати» 23 январ куни тўрт сония олдинга силжитилди. Энди инсониятни «ядровий ярим тун»дан рамзий равишда 85 сония ажратиб турибди

Бу ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ, деди Чикаго университети томонидан нашр этиладиган «Атом олимлари бюллетени» журналининг бош директори Александра Белл. 

«Инсоният барчамизга таҳдид соладиган хавфларни бартараф этишда етарлича ютуқларга эриша олмади», — деди Белл хоним ( унинг сўзлари «Атом олимлари бюллетени» нинг Youtube каналида эфирга узатилди). 

«Атом олимлари бюллетени» ҳар йили Қиёмат соати вақтини эълон қилади. Ўтган йили соат бир сония олдинга силжиб, ярим тунгача 89 сония қўйилди. Бу анъана 1947 йилда бошланган. Соатда ярим тунгача қолган вақт дунёдаги кескинлик даражасини ва ядровий қурол ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланишини англатади. Ярим тун ядровий фалокат лаҳзасини англатади.

Соат миллари 35 йил олдин фалокатдан энг узоқда эди — 1991 йилда улар ярим тунгача 17 дақиқа қолганини кўрсатганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг