Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодирбек Абдусатторов 11 минг АҚШ доллари ишлаб олди

Нодирбек Абдусатторов 11 минг АҚШ доллари ишлаб олди

Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтган Superbet Poland 2024 турнири якунланди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 11 минг АҚШ доллари ишлаб олди.

Турнирнинг соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил этди. Мусобақада рапид ҳамда блиц баҳсларидан сўнг 26 очко тўплаган Магнус Карлсон мусобақа ғолиби бўлди ҳамда 40 минг доллар соҳиби бўлди.

Нодирбек Абдусатторов эса мусобақада 17.5 очко билан 6-ўринни эгаллади. Шу тариқа унга 11 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг