Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши дона суради

Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши дона суради

Варшавада ўтаётган блиц ва рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 9 та тури ортда қолди. Ҳозирча турнир жадвалида амалдаги шахмат тожи эгаси Магнус Карлсен 7,5 очко билан биринчи ўринда бормоқда. 2-ўринда эса ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан Карлсенни таъқиб қилмоқда.

Бугун бўлиб ўтадиган 10-турда ушбу иккала шахматчи ўзаро куч синашади.

18 ёшли Нодирбек турнир давомида дунёнинг энг кучли шахматчилари Фабиано Каруана, Левон Аронян, Радослав Войташек, Борис Гельфанд кабиларни мағлуб этди, Ян Непомняший ва Александр Гришук билан дуранг ўйнади.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг