Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ёшлари аламли мағлубиятга учради

Ўзбекистон ёшлари аламли мағлубиятга учради

Аргентина мезбонлик қилаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида Ўзбекистон ҳисобда олдинга чиқиб олган эди.

Маҳмуджон Маҳамаджонов рақибнинг саросимасидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бу ушбу чемпионатнинг биринчи голи бўлди.

Бироқ кейинги хатолар жамоамизда кузатилди ва аргентиналиклардан Алехо Велиз ва Валентин Карбони жавоб голларини уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб олишди.

ЖЧ U-20. А гуруҳи. 1-тур. 20 май
Аргентина — Ўзбекистон 2:1
Голлар: Велиз (27), Карбони (41) — Маҳамаджонов (23). 

Аргентина — Гомес, Гиай, Ди Лолло, Гомес, Барко, Перроне (Редондо, 59), Танлонго (Мирамон, 72), Суле (Ромеро, 85), Карбони (Инфантино, 72), Агирре, Велиз (Маэстро, 85). 

Ўзбекистон — Боймуродов, Ҳусанов, Ўрозов, Ортиқбоев (Акрамов, 85), Абдураҳматов, Маҳамаджонов, Асқаров, Раҳмоналиев, Эсанов (Абдураззоқов, 64), Файзуллаев, Холдорхонов (Турдимуродов, 77). 

Огоҳлантиришлар: Гиай (11), Танлонго (45+7), Ортиқбоев (80). 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Янги Зеландия Гватемаладан минимал ҳисобда устун келди. 

Энди Равшан Ҳайдаров жамоаси 2-турни 23 май куни айнан Янги Зеландияга қарши ўтказади. 

Гватемала — Янги Зеландия 0:1
Гол: Гарбетт (80).

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг