Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик футболчи икки йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик футболчи икки йилга дисквалификация қилинди

Бангладеш футбол федерацияси (БФФ) томонидан ноқонуний фаолиятда қатнашиш, шу жумладан онлайн пул тикиш, спот ўйинлар ўтказиш, ўйинларни манипуляция қилиш ва келишилган ўйинларда қатнашишда айбланган икки клуб жазоланди.

Унга кўра, Премьер-лигаси иштирокчиси «Уттара Баридҳара» ва 1-лига иштирокчиси Карван Базар» 2 ва 3-дивизионга тушириб юборилди.

Манбада айтилишича, «Баридхара» клуби чемпионат доирасида «Абаҳани» ва «Шейк Жамал»га қарши ўйинларда онлайн пул тикишда иштирок этган.

Натижада «Баридхара» клубининг 5 нафар футболчиси, жумладан, ўзбекистонлик ҳимоячи Саиддостон Фозилов ҳам айбдор деб топилган ва икки йилга дисквалификация қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг