Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«ПСЖ» УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

«ПСЖ» УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

Фото: Championat.com

«Пари Сен-Жермен» ўз тарихида биринчи марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. Француз жамоаси Англиянинг «Тоттенҳэм» клубидан устун келди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида тугади, пеналтилар сериясида парижликлар аниқроқ тепишди — 4:3.

«Тоттенҳэм» асосий вақт тугашига беш дақиқа қолганида Микки ван де Вен (39-дақиқа) ва Кристиан Ромеро (48-дақиқа)нинг голлари ҳисобига 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Ўйин охирида «ПСЖ» мувозанатни тиклай олди: голларни Ли Кан Ин (85-дақиқа) ва Гонсалу Рамуш (90+) киритди.

Ўйин тақдири пеналтилар сериясида ҳал этилди. «ПСЖ»дан Гонсалу Рамуш, Усмон Дембеле, Ли Кан Ин ва Нуно Мендеш аниқ зарба йўллади, Витиня хатога йўл қўйди. Лондонликларнинг ўн бир метрликларини Доминик Соланке, Родриго Бентанкур ва Педру Порру аниқ амалга оширди, Микки ван де Веннинг зарбасини Лукас Шевалье қайтарди, Матис Тел йўллаган зарба дарвоза ёнида ўтиб кетди.

Ушбу соврин «ПСЖ» тарихидаги илк УЕФА Суперкубогидир, умуман, Франциядаги биронта жамоа бу турнирда шу пайтгача ғалаба қозонмаган.

Усмон Дембеле ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

УЕФА Суперкубоги

ПСЖ — Тоттенҳэм 2:2 (пен: 4:3 )

Голлар: Ин 85, Рамуш 90+4 — Ван де Вен 39, Ромеро 48

ПСЖ: Шевалье, Ҳакими, Маркиниос, Пачо, Мендеш, Заир-Эмери (Ли Кан Ин, 68), Витиня, Дуэ (Рамуш, 77), Барколя, Дембеле, Хвича (Руис, 60)

Тоттенҳэм: Викарио, Порро, Ромеро, Дансо, Ван де Вен, Палиния, Бентакур, Сарр, Қудус (Тел, 79), Ришарлисон (Соланке, 72), Спенс.

Огоҳлантиришлар: Барколя 55, Пачо 58, Дембеле 90 — Ришарлисон 53, Дансо 62.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг