Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қирол билан видолашув» — Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

«Қирол билан видолашув» — Бразилияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Бразилияда футбол афсонаси Пеленинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, 3 карра жаҳон чемпиони Пеле кеча, 29 декабр куни 82 ёшида вафот этди.

«Футбол қироли» 2021 йил сентябр ойида саратон ўсмасини олиб ташлаш учун жарроҳлик столига ётқизилганди. Шундан сўнг ҳам саратон чекинмади, кимёвий ва бошқа муолажалар кўрсатиш учун у бир неча марта шифохонага келтирилди. Декабрнинг 22-санасида шифокорлар унда саратон ўсишда давом этганини, шунингдек, юрак ва буйрак дисфункцияси ташхиси қўйилганини маълум қилишди.

Эдсон Арантис ду Насименту Пеле (23.10.1940 — 29.12.2022) — уч марта жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970), Бразилия терма жамоасида 92 ўйин ўтказиб, 77 та гол урган. ФИФА уни аргентиналик Диего Марадона билан биргаликда XX асрнинг энг яхши футболчиси деб топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг