Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик Бибисора Гиннесснинг рекордлар китобига кирди

Қозоғистонлик Бибисора Гиннесснинг рекордлар китобига кирди

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистонлик шахматчи, 17 ёшли Бибисора Асаубаева хотин-қизлар ўртасида энг ёш жаҳон чемпиони сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Блицда биринчи ўринни эгаллаган Асаубаева аёллар шахмати тарихидаги энг ёш чемпионга айланди. Бибисора Асаубаева 2021 йилнинг 30 декабрида Польшада ўтказилган жаҳон чемпионати ғолибаси бўлганди.

Ёдингизда бўлса, ўша жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид мусобақаларида чемпионликни қўлга киритганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг