Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

Равшан Эрматов лавозимидан озод этилди

Фото: Xabar.uz

Президент Фармони билан Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига, шунингдек, Улуғбек Азамов вазирнинг биринчи ўринбосари, Абдулазиз Аққулов, Авазжон Каримов ва Зариф Казаковлар эса вазир ўринбосарлари лавозимларига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5067, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Муротов лавозимидан озод этилди.

Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-5068, 09.04.2021й) асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Равшан Эрматов 2020 йилнинг февралида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. У бир вақтнинг ўзида ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев аввалроқ ишдан олинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг