Роналду ва Мессини бир жамоада кўришни исташмоқда
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов собиқ жамоадоши Криштиану Роналдуни «ПСЖ» жамоасида кўришни истаётганини айтган.
«Ювентус» футболчисининг яқинда «Манчестер Сити»га келиб қўшилиши ҳақидаги гаплар Ҳарри Кейннинг «Тоттенхэм»да қолиш ҳақидаги қароридан кейин янада реаллаша бошлаган.
«Криштиану Роналду аввал ўйнаган жойига қайтиб боради, деб ўйламайман. Кийиниш хонасида кўп кўрганман, Роналду ўзини ўзгартириш ва эришмаган янги нарсаларга талпинишни яхши кўрарди», деб эслаган Бербатов.
Бербатовнинг фикрича, «ПСЖ» Килиан Мбаппени «Реал» Мадридга сотиб юборгудек бўлса, Роналдуни чақириб қолиш эҳтимоли бор. Ҳозирча Мбаппе мадридликларнинг 137 млн. евролик таклифини рад этган.
«Роналду «Ман. Сити»га мослашиб кетиши мумкин, лекин унинг бу трансферига шубҳа қиламан. У ҳалиям дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан бири, шунинг учун Пеп Гвардиола фалсафаси Роналдуники билан мос келмаслиги мумкин», деган болгариялик мутахассис.
«ПСЖ» президенти Носир ал-Халайфи ҳам Месси ва Роналдуни бир жамоада, Парижда бирга кўришни истаётганини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter