Россиядаги мусобақада етти боксчимиз финалга чиқди
Биласиз, шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро «Губернатор кубоги» бўлиб ўтмоқда.
Кеча ўн нафар боксчимиз финал жангини ўтказиши ҳақида маълум қилган эдик. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ярим финал якунларига кўра, етти нафар ўзбекистонлик боксчи ҳал қилувчи жангларга йўлланма олди. Эътиборлиси, -56кг вазн тоифасида икки боксчимиз олтин медаль учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.
Унга кўра, боксчиларимиз финалда қуйидаги рақибларга қарши жанг қиладилар:
-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия)
-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Алберт Батиргазиев (Россия)
-75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия)
+91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия)
Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар мусобақанинг бронза медали билан кифояланишди. Финал беллашувлари эртага бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter