Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

U-23: Ўзбекистон Гонгконг устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

U-23: Ўзбекистон Гонгконг устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитлардан ташкил топган терма жамоаси Олимпиада йўлидаги иккинчи ўйинда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Саралаш босқичининг иккинчи турида ўзбекистнлик футболчилар Гонгконг терма жамоасини 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

90+6 дақиқа давом этган учрашувда голлар: Ҳусайн Норчаев (6, 59 ва 69-дақиқалар), Аббосбек Файзуллаев (25-дақиқа), Алишер Одилов (28-дақиқа), Умарали Раҳмоналиев (п) (57-дақиқа), Ман Йип Чеук (74-дақиқа), Улуғбек Ҳошимов (83, 88 ва 90+3-дақиқалар) томонидан урилган.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг 1-турида Ўзбекистон Афғонистон устидан 8:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг