Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Улуғбек Рашитов Осиё чемпионлигини қўлга киритди!

Улуғбек Рашитов Осиё чемпионлигини қўлга киритди!

Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

-68 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди!

Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг