Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uzchess Cup»да ўзбек дербиси бўлади

«Uzchess Cup»да ўзбек дербиси бўлади

Пойтахтимизда шахмат юлдузлари иштирокидаги «Uzchess Cup» супертурнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада бугун 3-тур учрашувлари ўтказилади.

Соат 15:00да бошланадиган турнирнинг «Masters»гуруҳи 3-тур марказий партияси икки истеъдодли гроссмейстерларимиз — Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳамда Нодирбек Якуббоев (2634) ўртасида бўлиб ўтади. Ҳар икки шахматчимиз 3-тур олдидан 1,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Абдусатторов бугун оқ доналарда ўйнайди. 

3-тур жуфтликлари

Ю Янг Йи (Хитой, 2715) - Алексей Сарана (Сербия, 2712)

Ричард Раппорт (Руминия, 2715) - Александр Гришук (FIDE, 2719)

Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон, 2721) - Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2668)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2766) - Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2634)

Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2733) - Шахрияр Мамадьяров (Озарбайжон, 2734)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг