Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гиёҳвандликка қарши курашда рақамли давлат хизматларининг ўрни: my.gov.uz билан соғлом жамият сари

Гиёҳвандликка қарши курашда рақамли давлат хизматларининг ўрни: my.gov.uz билан соғлом жамият сари

26 июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни бутун дунёда инсон саломатлиги, жамият хавфсизлиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид солаётган гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш заруратини яна бир бор эслатади. Бугунги кунда бу иллатга қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки бутун жамиятнинг умумий масъулиятига айланди. Бу жараёнда рақамли технологиялар ва электрон давлат хизматлари ҳам муҳим ўрин тутади.

my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали фуқароларга юзлаб давлат хизматларидан тезкор, қулай ва шаффоф фойдаланиш имкониятини яратиб, давлат ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни янада соддалаштирмоқда. Ортиқча вақт сарфламасдан, навбат кутмасдан ва воситачиларсиз хизмат олиш имконияти давлат хизматларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Айниқса, ёшларнинг таълим олиши, иш билан таъминланиши, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ижтимоий хизматлардан эркин фойдаланиши учун яратилган рақамли имкониятлар уларнинг келажакка ишонч билан қадам ташлашига ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида ёшларни турли салбий иллатлар, жумладан гиёҳвандлик таъсиридан асрашда муҳим аҳамият касб этади.

Портал орқали соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик ва бошқа кўплаб соҳалардаги давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш мумкин. Бу эса аҳолининг вақт ва маблағини тежаш билан бирга, давлат хизматларининг сифати ҳамда самарадорлигини янада оширмоқда.

Гиёҳвандликка қарши курашнинг энг самарали йўли – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларга кенг имкониятлар яратиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳамда ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашдир. Шу маънода my.gov.uz рақамли давлат хизматлари орқали фуқароларнинг ҳаётини енгиллаштириш, замонавий ва очиқ давлат бошқарувини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

26 июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан ҳар биримизни соғлом турмуш тарзини танлашга, ёшларимизни зарарли иллатлардан асрашга ва гиёҳвандликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга чақирамиз.

my.gov.uz — давлат хизматлари ҳар доим ёнингизда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг