Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қизни қутқарган ишора» — Бугун аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни

«Қизни қутқарган ишора» — Бугун аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни

Иллюстратив фото

1981 йилдан буён бутун дунё бўйлаб фаол аёллар 25 ноябрь санасини «Зўравонликка қарши кураш» куни сифатида нишонлайдилар. Бу йил ўша кун нишонлана бошланганига 40 йил тўлди.

1960 йилда Доминикан Республикаси диктатори Рафаел Трухиллонинг буйруғи билан сиёсий фаол бўлган уч опа-сингил Мирабаллар шафқатсизларча ўлдирилади.

Аёлларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади, шу боис ҳар йили Инсон ҳуқуқлари куни нишонланадиган 25 ноябрдан 10 декабргача «Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кунлик кураш» ўтказилади. Бу гендер зўравонлигига қарши халқаро кампания бўлиб, ҳар йили муайян мавзуга бағишланган тадбирлар ташкил этилади.

Бундан ташқари Канада ҳар йили 6 декабрь санасида 1989 йилги Монреал қирғини, 14 нафар аёл изоляция қилинган ва шафқатсизларча ўлдирилган воқеалар хотирасига аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича Миллий Хотира ва Ҳаракат кунини нишонлайди.

Оқ лента

Оқ лента аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига қарши, оналикни, аёлликни сақлаш рамзи ҳисобланади.

Ҳамон аёлларга нисбатан зўравонлик глобал муаммо бўлиб қолмоқда. Аёлларнинг 70 фоизи оиладаги зўравонликдан азият чекади. Бу муаммога қарши курашувчи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар сони ортиб бормоқда, улар барча зўравонлик қурбонларини ёрдам сўрашга, азоб ва хўрликка чидамасликка чақирмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, дунёдаги аёллар ва қизларнинг 35 фоизи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликнинг қандайдир шаклларини бошдан кечиради. Айтайлик, бутун дунёда 750 миллионга яқин аёл ва қизлар 18 ёшигача турмушга чиққан, одам савдосидан жабрланганларнинг 71 фоизини аёллар ва қизлар ташкил этади, уларнинг тўртдан уч қисми жинсий эксплуатацияга учраган. Бироқ, бир қатор мамлакатларда аёлларга нисбатан зўравонлик оқибатлари асрлар давомида сақланиб қолмоқда.

CОВИД-19 коронавирус инфекцияси авж олган пайтда эса аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик, айниқса, оиладаги зўравонлик ҳолатлари сони ортиб кетди. Пандемия туфайли азият чекка оилавий зўравонлик қурбонларига тиббий ва биринчи ёрдам хизматлари юки сезиларли даражада ошди.

Апелсин дунёси

БМТ Аёллар ташкилоти томонидан олиб борилаётган «Зўравонликка йўқ дейлик» кампаниясида ҳар ойнинг 25-санасини «Апелсин куни» деб эълон қилган. 2009 йилда бошланган кампания БМТ Бош котибининг Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш кампанияси томонидан эришилган ютуқларнинг бир қисми сифатида фуқаролик жамияти, ҳукуматлар ва БМТ агентликларининг саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга қаратилган. Кампаниячилар аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликдан холи келажак учун ҳаракатга ўз бирдамликларини билдириш учун тўқ сариқ рангли кийим ёки аксессуарлар кийишлари мумкин.

2017 йилда Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш мақсадида «Ёруғлик нури» номли янги узоқ муддатли глобал ташаббусни бошлади. 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибига мувофиқ ушбу ташаббус «ҳеч ким ортда қолмайди» тамойилини тўлиқ ҳисобга олади.

Махфий имо-ишора ёки ёрдам учун сигнал

Юқорида айтганимиздек, пандемия даврида кўплаб мамлакатларда оиладаги зўравонлик ҳолатлари ошиб кетди. Канадалик аёллар хайрия ташкилоти шикоятлар кўпайиб кетгани боис, жабрланганларга жимгина ёрдам сўраш усулини ўйлаб топди. Хайрия ташкилоти оиладаги зўравонлик қурбонлари учун тренинг видеосини суратга олди. Бу одамнинг ёрдамга муҳтожлигини кўрсатадиган имо-ишора эди.

Бир дақиқалик видеода икки аёл видео ҳавола орқали бир-бирига қўнғироқ қилади. Жабрланган аёл ўзи билан содир бўлган ҳамма нарсани очиқ айта олмайди. Аммо қандайдир ширинлик рецепти ҳақида суҳбат давомида аёл овозини ўзгартирмасликка ҳаракат қилади, кўз ёшларини зўрға ушлаб туради. Кейин сочини тўғрилаб, ёнидаги «зўровон эркак»ка сездирмай дугонасига ишора беради — биринчи навбатда кафтини кўрсатади, сўнгра бош бармоғини эгиб, қолганлари билан қоплайди, қўлини мушт қилади. Бошқа аёлнинг қиёфаси дарров ўзгаради: у дугонаси оиладаги зўравонлик қурбонига айланганини тушунади.

Айнан мана шунга ўхшаш видео интернетда шов-шувга сабаб бўлди. Кўпгина фойдаланувчилар имо-ишорани ҳақиқатан ҳам самарали деб билишди. Чунки бу ишорани кўрсатиш ва яшириш осон. Обуначилар видеони ижтимоий тармоқларда баҳам кўра бошладилар. Тренинг видеолари билан постларнинг аксарияти Твиттер ва ТикТокда пайдо бўлди.

Видеони машҳур блогер Рашда Холид ўз саҳифасида жойлаштирди. Уни аллақачон 1,6 миллиондан ортиқ одамлар кўрган. Изоҳларда Рашданинг обуначилари унга фойдали маълумот тарқатгани учун миннатдорчилик билдиришди, баъзилари эса бундай имо-ишора уларга ҳақиқатан ҳам аввалроқ кераклигини ёзиб қолдиришди: «Бу катта ютуқ. Айниқса, бизнинг давримизда», «Ёрдам учун сигнал идеал: оддий, тез ва тушунарли», «Ушбу видео учун катта раҳмат!».

Қизни қутқарган ишора

Ноябрнинг бошида айнан мана шу ишора АҚШнинг Шимолий Каролинасида яшовчи 16 ёшли қизни қутқариб қолди. Уни Кентукки штатида машинада ўғирлаб кетишаётганди. Қиз тармоқда ёрдам чақируви сифатида талқин қилинган махсус имо-ишорани ёнида кетаётган бошқа машина ҳайдовчисига кўрсатади. Ҳайдовчи қиз зўровонлик қурбони эканлигини пайқаб полицияга хабар беради. Қизни 5 кун давомида оила аъзолари топиша олмаётган эди. Уни 61 ёшли Жеймс Герберт Брик ўғирлаб кетганлиги аниқланган ва зўравон қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг