Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аграр университетининг учта филиали институтга айлантирилади

Аграр университетининг учта филиали институтга айлантирилади

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар жорий қилинади.

Стратегияга кўра, 2030 йилга қадар, жумладан:

- 30 та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;

- қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари сони 20 тага етказилади;

Аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чоралари кўрилади.

2020-2021 ўқув йилидан соҳадаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг