Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг кўп китоб ўқиган ходимга пул берилади

Энг кўп китоб ўқиган ходимга пул берилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

2026 йил 15 январь куни “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–9-сон) имзоланди.

Қарорга мувофиқ, барча вазирлик ва идораларда қатор янги ташаббуслар жорий этилади. Жумладан, 2026 йил 1 мартга қадар ҳар бир соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади.

Шунингдек, ҳар йили камида учтадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётлар маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиниб, малакали мутахассислар иштирокида изоҳлар, луғат ва мисоллар билан бойитилади.

Қарорда 2026 йил 1 апрелга қадар барча вазирлик ва идораларда, шунингдек, улар тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этиш ҳамда ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати”ни йўлга қўйиш белгиланган.

Бундан ташқари, ташкилотларда китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади. Танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.

Ёшлар китобхонлигини рағбатлантириш мақсадида энг кўп китоб ўқиган ўқувчи ва талабалардан иборат топ-100 таликка кирган ҳар бир иштирокчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида пул мукофоти тақдим этилиши ҳам назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг