Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ирригация институтида янги марказ очилди

Ирригация институтида янги марказ очилди

Фото: ТИҚХММИ

Дунё тажрибаси кўрсатадики, кадрлар тайёрлашнинг «таълим-фан-ишлаб чиқариш» интеграциясига асосланган модули самарали ҳисобланади. Шу мақсадда ТИҚХММИнинг барча факультетларида ўз йўналишлари бўйича кўплаб инновацион марказлар очилиб, талабаларга улкан имкониятлар яратилмоқда.

ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзовнинг хабар беришича, бугун, 19 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетида талабаларни билим ва кўникмаларини янада ошириш ва ҳозирги дунё талабига мос мутахассис бўлиб етишиб чиқиши мақсадида АТБ Туронбанк билан ҳамкорликда инновацион илмий-амалий тадқиқот марказининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ректори, профессор Ўктам Умурзоқов ва АТБ «Туронбанк» бошқаруви раиси Чори Мирзаевлар ҳамкорликдаги фаолиятнинг моҳияти ҳақида фикр билдиришди.

Институтда олинган назарий билимлар ва янги ташкил этилган инновацион илмий-амалий тадқиқот марказида берилган кўникма талабаларга бевосита банк филиалларида амалиёт олиб бориш имкониятини яратиб беради.

Шу билан бирга бу ҳамкорлик профессор-ўқитувчилар малакасини оширишга хизмат қилади. Таълим йўналишида ўқитилаётган фанларни банкнинг амалиётчи мутахассис ходимлари томонидан реал ҳолатдан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши, таҳлил қилиниши профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун фойдали ҳисобланади.

Қайд этишилича, институтнинг барча факультетларида давлат корхоналари илмий-амалий марказлари очилиши давомли бўлмоқда ва келгусида ҳам айнан «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетида бу каби инновацион марказларни Агробанк хамда Халқ банки билан ҳамкорликда ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг