Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Халқаро информатика олимпиадасида бронза медали соҳиби бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Халқаро информатика олимпиадасида бронза медали соҳиби бўлди

Жорий йилнинг 1-8 сентябрь кунлари Мисрда 90 дан зиёд давлат вакиллари иштирокида ўтказилаётган 36-Халқаро Информатика Олимпиадасида (IOI 2024) Ўзбекистон терма жамоаси совринли ўринни қўлга киритди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университети талабаси Мардон Ҳазратов бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Асилбек Суннатов «Honorable mention» (намунали иштирок) мукофотига сазовор бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг