Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев мактаб тизимидаги камчилик ва муаммоларни санади

Шавкат Мирзиёев мактаб тизимидаги камчилик ва муаммоларни санади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинди. Бундан ташқари:

  • янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;
  • ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;
  • таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;
  • мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;
  • миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.

Аввалроқ давлат раҳбари мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйиш кераклигини, чунки кўп вақт йўқотилганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг