Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест синовлари 8 августдан бошланади — ДТМ

Тест синовлари 8 августдан бошланади — ДТМ

Фото: Xabar.uz

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади:

1-сменада соат 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-сменада соат 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.

Тест синовида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш эртага, 4 август кунидан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг