«Facebook» сиз ҳақингизда нималарни билади?
«WhatsApp» мессенжери асосчиларидан бири Браян Эктон «Facebook» ижтимоий тармоғига қарши байкот эълон қилди ва #deletefacebook хештегининг оммалашишига сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Facebook» атрофидаги можаролар «Cambridge Analytica» компанияси Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси учун 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчининг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлгач юзага келди. Норозилик акцияси кўплаб инсонлар қўллаб-қувватлади, жумладан, «Tesla» ва «SpaceX» асосчиси Элон Маск ҳам.
Агарда аккаунтингизни ўчириб ташлашни истамасангиз нима қилишингиз керак? «Лайфхакер» бу борадаги маслаҳатлари билан бўлишади. Бунинг учун аввало профилингизни тўғри созлаб олишингиз даркор.
- Саҳифангизга киринг;
- Созламалар бўлимини очинг;
- Пастда турган «Facebook»даги маълумотларингиздан нусха кўчириш» бандига босинг;
- Янги ойнадаги «Архивни шакллантириш»га босиб, паролни киритинг ва кутинг;
- Бироз вақтдан сўнг сизга хабар келади, архивни юкланг;
- «Index.html» файлини очганингизда «Facebook»нинг офлайн-версиясига ўтасиз ва у ерда сизнинг профилингиз ҳақидаги маълумотлар бўлимларга бўлинган ҳолда тақсимланади. Чап томонда жойлашган «Профил» саҳифасида ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни кўришингиз мумкин: почта, манзил, қизиқишларингиз. Умуман олганда анкетани тўлдириш вақтида киритган барча маълумотларингиз.
- «Контактлар» саҳифасида телефонингиз хотирасидаги рақамларни ва уларнинг тарихини кўришингиз мумкин;
- «Хроника»дан эса чоп этган постларингиз жамланмаси ўрин олган;
- «Дўстлар» саҳифасида кимларнинг дўстлигини қабул қилмаганингиз ҳақида маълумотлар бор;
- «Хавфсизлик» банди орқали ўз профилингизга қандай қурилмалар орқали кирганингизни кўришингиз мумкин;
- «Ads» иловасида қайси гуруҳларга аъзо эканлигингиз жойлашган.
Сиз бу ердаги маълумотлар орқали ижтимоий тармоқдаги фаоллигингизни таҳлил қилиб, истаган маълумотингизга ўзгартириш киритишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter