Ғолибга 300 миллион сўм! Ucell ва IT-Park янги танлов эълон қилди!
2019 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида мобиль илова яратиш бўйичаа Ucell ва IT-Park ташкил этган «Ucell mobile challenge 2019» танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтади!
Иштирокчиларга қуйидаги вазифалар қўйилади:
- мобиль алоқа оператори учун ноёб лойиҳани (мобиль илова) ишлаб чиқиш;
- лойиҳани уяли алоқа абонентларининг мобиль рақамлари билан боғлаш;
- лойиҳани даромад манбаига айлантириш усулини топиш.
Иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича рақобатлашишади:
- Энг яхши савдо иловаси: кафе ва ресторанлар; савдо вакиллари учун тизим; савдо майдончаси.
- Мамлакат меҳмонлари ва фуқаролари учун энг яхши фойдали илова: туризм; такси.
- Fintex соҳасидаги энг яхши дастур: скоринг тизими; кредит платформаси; пул маблағлари ва молиявий бошқарувни мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш платформаси; необанк; смартфон орқали тўлов.
Иловага қўйиладиган умумий талаблар:
- Бир ёки бир нечта бизнес муаммоларини ҳал қилади;
- Бошқа тизимлар билан осон бирлашади;
- Тез жорий этилиши имконияти;
- Ишга тушириш ва эга бўлиш учун оқилона қийматга эга;
- Ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан ишончли;
- Интуитив тушунарли интерфейс.
Танлов ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланадилар:
– биринчи ўрин – 300 млн. сўм;
– иккинчи ўрин – 200 млн. сўм;
– учинчи ўрин – 100 млн. сўм.
Танловда қатнашишга ва «Ucell mobile challenge 2019» дастуридан ўз лойиҳангизни ривожлантириш учун кўмак олишга шошилинг!
- Барча хоҳловчилар ўз аризаларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: https://it-park.uz/ru/ucell/ (rus) ёки https://it-park.uz/uz/ucell-ariza/ (uzb)
* Танлов доирасида тақдим этилган маҳсулотлар Ucell компаниясининг мулкига айланади.
Танловда қатнашиш учун исталган киши 2019 йил 21 сентябргача ўз аризасини юбориши ва йирик миқдордаги пул мукофотини ютиб олиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter