Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғолибга 300 миллион сўм! Ucell ва IT-Park янги танлов эълон қилди!

Ғолибга 300 миллион сўм! Ucell ва IT-Park янги танлов эълон қилди!

2019 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида мобиль илова яратиш бўйичаа Ucell ва IT-Park ташкил этган «Ucell mobile challenge 2019» танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтади!

Иштирокчиларга қуйидаги вазифалар қўйилади:

  • мобиль алоқа оператори учун ноёб лойиҳани (мобиль илова) ишлаб чиқиш;
  • лойиҳани уяли алоқа абонентларининг мобиль рақамлари билан боғлаш;
  • лойиҳани даромад манбаига айлантириш усулини топиш.

Иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича рақобатлашишади:

  • Энг яхши савдо иловаси: кафе ва ресторанлар; савдо вакиллари учун тизим; савдо майдончаси.
  • Мамлакат меҳмонлари ва фуқаролари учун энг яхши фойдали илова: туризм; такси.
  • Fintex соҳасидаги энг яхши дастур: скоринг тизими; кредит платформаси; пул маблағлари ва молиявий бошқарувни мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш платформаси; необанк; смартфон орқали тўлов.

Иловага қўйиладиган умумий талаблар:

  • Бир ёки бир нечта бизнес муаммоларини ҳал қилади;
  • Бошқа тизимлар билан осон бирлашади;
  • Тез жорий этилиши имконияти;
  • Ишга тушириш ва эга бўлиш учун оқилона қийматга эга;
  • Ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан ишончли;
  • Интуитив тушунарли интерфейс.

Танлов ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланадилар:

– биринчи ўрин – 300 млн. сўм;

– иккинчи ўрин – 200 млн. сўм;

– учинчи ўрин – 100 млн. сўм.

Танловда қатнашишга ва «Ucell mobile challenge 2019» дастуридан ўз лойиҳангизни ривожлантириш учун кўмак олишга шошилинг!

* Танлов доирасида тақдим этилган маҳсулотлар Ucell компаниясининг мулкига айланади.

Танловда қатнашиш учун исталган киши 2019 йил 21 сентябргача ўз аризасини юбориши ва йирик миқдордаги пул мукофотини ютиб олиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг