Жорий йилда ахборот ва алоқа соҳасига қарийб 6 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга 443,6 трлн сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича 5,9 трлн сўмни (жами инвестицияларга нисбатан улуши 3,3 фоиз) ташкил қилди.
Уларнинг асосий қисми алоқа фаолият турига тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь—сентябрь):
- 2020 йил – 3,7 трлн сўм
- 2021 йил – 3 трлн сўм
- 2022 йил – 4,8 трлн сўм
- 2023 йил – 7,2 трлн сўм
- 2024 йил – 7,4 трлн сўм


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter