Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги HUAWEI nova 12 туркум смартфонлари: ташқи ва ички гўзаллик рамзи

Янги HUAWEI nova 12 туркум смартфонлари: ташқи ва ички гўзаллик рамзи

HUAWEI nova смартфонларининг ҳар бир авлоди илғор технологиялар асосида яратилиб, замонавий ва ажойиб дизайн, кучли камераларга эга, аъло даражадаги функциялар ва интеллектуал мулоқотни таъминловчи инновациялар қўлланган.

Янги — nova 12 туркумига кирувчи HUAWEI nova 12s, HUAWEI nova 12se ҳамда HUAWEI nova 12i моделларида бу афзалликлар янада яққол акс этган — қурилмаларнинг техник хусусиятлари ва функциялари билан яқиндан танишиб, бунга амин бўлишингиз мумкин.

HUAWEI nova 12s, HUAWEI nova 12se

Ҳар икки смартфон турли нарх сегментларига мансуб бўлса-да, юқори кўрсаткичли объективлар ва HUAWEI SuperCharge Turbo 2.0 66 Вт тезкор қувватлаш технологияси уларни бирлаштириб туради.

HUAWEI nova 12s смартфони дизайнида ультракенгбурчакли фронтал камера, асосий ультраобъектив билан бирга, 6,88 мм ультраюпқа корпус диққатга сазовор жиҳатлар ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, кўзни қувнатувчи, фойдаланиш учун жуда қулай смартфон.

HUAWEI nova 12s ҳамда HUAWEI nova 12se қурилмаларида AOD (экран-заставкани доимий акс эттирувчи) технология қўлланган OLED-дисплейлар ўрнатилган бўлиб, тегишли равишда ўлчамлари 6,7 дюйм (янгиланиш частотаси 120 Гц) ва 6,67дюйм (90 Гц)ни ташкил этади. Муҳим нарсаларни ўтказиб юбормаслик учун смартфонларнинг мунтазам ўзгариб турадиган фонига жорий вақт, кирувчи қўнғироқлар ва иловалардаги билдиришномаларни чиқариш мумкин.

Янги смартфонлар уч хил рангда таклиф этилмоқда. HUAWEI nova 12s ранглари — кўк, оқ ва қора. Бу моделнинг фарқли жиҳати — ғайриоддий дизайни: замонавий ёрқин ранглардаги орқа панелига ноёб безакли текстуралар туширилган, асосий камераси орбитал ҳалқа кўринишидаги ўзгача услубда ишланган.

HUAWEI nova 12se ранглари — яшил, оқ ва қора. Бу қурилма нисбатан жиддийроқ ташқи кўринишга эга. Орт панелида, ялтирамайдиган махсус қоплама борлиги учун, бармоқ излари қолмайди. Шунинг баробарида, смартфон корпуси жуда ўзгача товланиши билан ажралиб туради.

HUAWEI nova 12s — 60 МП 100° кенгликдаги f/2.4 диафрагмали ультракенгбурчакли фронтал камера, 50 МП XD Portrait Engine технологиясини қўлловчи f/1.9 диафрагмали асосий ультакамера, шунингдек, 8 МП f/2.2 диафрагмали кенг бурчакли макромодул.

HUAWEI nova 12se — 32 МП f/2.45 диафрагмали фронтал камера, учталик асосий камера: 108 МП юқори ўлчамли f/1.9 диафрагмали модул, 8 МП f/2.2 диафрагмали ультракенгбурчакли модул ҳамда 2 МП f/2.4 диафрагмали макромодул.

Ҳар икки смартфон 8 ГБ оператив, 256 ГБ ички хотирага эга.

Смартфонлар аккумуляторлари сиғими — 4500 мАс, HUAWEI SuperCharge Turbo 40 Вт режими (66 Вт симли қувватлагич максимал кучига махсус кабел ва HUAWEI SuperCharge 66 Вт қувватлаш адаптери ёрдамида эришиш мумкин) 32 дақиқа ичида 100 фоиз қувватлаш имконини беради.

HUAWEI nova 12i

Юқори сифатли 108 МП объективли, HUAWEI SuperCharge Turbo 40 Вт тезкор қуватлагичли ва 5000 мАс сиғимли батареяга эга HUAWEI nova 12i ни сиз кун бўйи қувват тугашидан хавотирланмасдан ишлата оласиз.

Смартфоннинг 6,7 дюймли экранида AOD (экран-заставкани доимий акс эттирувчи) технология қўлланилган. Муҳим нарсаларни ўтказиб юбормаслик учун смартфон дисплейига жорий вақт, кирувчи қўнғироқлар ва иловалардаги билдиришномаларни чиқариш мумкин.

Смартфон икки хил — яшил ва қора рангларда тақдим этилган. Юлдузли ҳалқани эслатувчи камера дизайнида элементларнинг дид билан жойлаштирилганини кўриш мумкин. Корпусидаги махсус қоплама эса смартфонга чинакам футуристик кўриниш бахш этган.

HUAWEI nova 12i смартфонининг асосий камераси 108 МП юқори сифатли f/1.9 диафрагмали объектив ҳамда 1/1,67 дюймли катта сенсордан иборат. Камерада қўлланилган «1 да 9» пикселларни бирлаштириш технологияси катта миқдордаги ёруғликни битта пикселда жойлаш имконини беради. Смартфоннинг селфи-камераси 8 МП f/2.0 диафрагмали объективда ишлайди.

Фойдаланувчиларга HUAWEI nova 12i смартфонлари икки хил ички хотирада (128/256 ГБ) тақдим этилмоқда.

Смартфоннинг 5000 мАс сиғимли аккумуляторини HUAWEI SuperCharge Turbo 40 Вт режимида 30 дақиқа ичида 62 фоизгача қувватлантириш мумкин.

EMUI 14 интерфейси

HUAWEI nova 12s, HUAWEI nova 12se ҳамда HUAWEI nova 12i смартфонларида янгиланган EMUI 14 интерфейси татбиқ этилган, у маълумотларни юқори даражада ҳимоялаш имкониятларига эга бўлиб, фойдаланувчилар тажрибаси янги босқичга олиб чиқилган. Махфийлик маркази шахсий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга иловалар ҳақида маълумот тўплаб, қулай форматда визуаллаштиради. Натижада фойдаланувчиларга юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни осон кузатиш ва уларнинг олдини олиш имконига эга бўладилар. Хавфсизлик маркази эса вируслар ва зарарли дастурларларни аниқлаш учун тизимни автомат тарзда сканерлаб, маълумотлар ўғирланишининг олдини олади.

Операцион тизимдаги сўнгги янгиланишлар билан бошқа янги опциялар ҳам пайдо бўлди. Энди персонал эмодзили фонлар яратиш мумкин. «Интерактив кўриниш» функцияси билан эса реал вақт тартибида тақдим этилаётган хизматларни кузатса бўлади. SuperHub 2.0 функциясининг янги версиясида контентни бир қурилмадан иккинчисига узатишда вақтинча сақланган контентни ва файлларни гуруҳли узатиш бир босишда амалга ошади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг