Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боғчаларда қўшимча таътил эълон қилинди

Боғчаларда қўшимча таътил эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.

Бу вақт давомида фарзанди мактабгача таълим ташкилотига бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади.

Аввалроқ таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг