Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

"Бир овоз учун бир миллион доллар" — Трамп Гренландияни қўлга киритиш йўлини топди

АҚШ Президенти Доналд Трамп Гренландия аҳолисини молиявий рағбатлантириш орқали оролни АҚШ таркибига қўшиш ғоясини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Маълум қилинишича, агар гренландияликлар АҚШга қўшилиш учун овоз берса, оролда яшовчи ҳар бир фуқарога 1 миллион доллардан тўлаш таклифи кўриб чиқилмоқда. Гренландия аҳолиси ҳозирда тахминан 57 минг кишини ташкил этади. Ушбу ғоя ҳозирча муҳокама босқичида. Демак, оролни 57 млрд долларга сотиб олиш мумкин.

Нашрга кўра, Трамп бу қадамни Гренландия аҳолиси орасида қўллаб-қувватловни таъминлаш воситаси сифатида баҳоламоқда.

АҚШ президенти аввалроқ Гренландия масаласида қарши позиция билдирган Европа давлатлари — Дания, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Финляндияга нисбатан 10 фоизлик бож жорий этмаслигини маълум қилганди. Бу қарор НАТО Бош котиби Марк Рютте билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Гренландияни АҚШ таркибига қўшиш тарафдори бўлиб келмоқда. Илгари у бу мақсадга эришиш учун турли вариантлар, жумладан оролни сотиб олиш ёки ҳарбий йўлни ҳам истисно этмаган эди. Бироқ 21 январь куни у Давос форумида чиқиш қилиб, Гренландия устидан назорат ўрнатиш учун ҳарбий куч ишлатмаслигини ваъда қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг