Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Исроил ўт очишни тўхтатишдан бош тортди

Исроил ўт очишни тўхтатишдан бош тортди

ҲАМАС ҳаракатининг билдиришича, Исроил воситачиларнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этган. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, ХАМАС делегацияси Доҳага борган. Шунингдек, Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишдан бош тортгани ҳақида ҳам маълум бўлди. Мамлакат бу таклифга бир қатор эътирозларни билдирган.

Баёнотда ХАМАС воситачиларнинг таклифини қўллаб-қувватлаётгани ва «тўп энди ишғолчилар майдонида» экани айтилади.

Аввалроқ Нетаняху ХАМАСнинг деярли барча баталонлари йўқ қилинганини маълум қилганди. «Рафаҳда йўқ қилишимиз керак бўлган яна 4 таси бор. Шунинг учун биз Рафаҳга кирмоқчимиз, чунки биз уларни у ерда қолдира олмаймиз», деди у.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring