Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Жанубий Африкада тартибсизликлар оқибатида 212 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африкада тартибсизликлар оқибатида 212 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африканинг Квазулу-Натал ва Гаутенг вилоятларидаги тартибсизликлар сабаб 212 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жанубий Африка президенти ҳузуридаги вазир вазифасини бажарувчи Кумбудзо Нтшавени маълум қилган.

Аввалроқ 117 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

«Биз яна олтита ўлим ҳолати ҳақида хабар олдик. Гаутенг вилоятида ўлганларнинг умумий сони 32 кишини ташкил этди. 137 киши ҳибсга олинган. Гаутенгда жами 862 киши ҳибсга олинган. Квазулу-Натал вилоятда 89дан ортиқ ўлим ҳолати ҳақида хабар берилган, ҳозирча умумий қурбонлар сони 180 кишини ташкил етди. Вилоятда жами 1692 ҳибсга олинган», - деган SABS News телеканали орқали узатилган эфирда Нтшавени

Шу билан бирга, вазир иккала вилоятда ҳам вазият  яхшиланаётганини таъкидлаган.

Жанубий Африкада собиқ президент Жейкоб Зума қамоққа олинганидан кейин оммавий тартибсизликлар бошланди. Шундан сўнг Йоханнесбург маркази бўлган Гаутенг ва Квазулу-Натал провинциясидаги тартибсизликларни бостириш учун махсус ҳарбий қўшинлар юборилган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring