Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» мажмуасига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» мажмуасига гулчамбар қўйди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган бу мажмуа халқимизнинг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши ва улкан ҳиссасини ифодалайди. Шу боис боғ ҳар доим, айниқса, байрам кунларида ёшу кексалар билан гавжум.

Бу йил ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари рағбатлантирилмоқда. Уларнинг саломатлиги ҳамиша эътиборда.

Ғалаба боғида Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари вакиллари жам бўлди. Улар ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

Аввалроқ президент уруш қатнашчилари билан учрашганди. 

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring