Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Украина армияси Донецкдаги муҳим шаҳар бўйича баёнот берди

Украина армияси Донецкдаги муҳим шаҳар бўйича баёнот берди

Украина Қуролли Кучлари Донецк вилоятидаги Северск шаҳридан чиқиб кетишини эълон қилди

«Северск ҳудудида оғир жанглар давом этмоқда. Россияликлар аскарлар ва техникада сезиларли устунликка эга ва катта йўқотишларга қарамай, фаол ҳужум операцияларини давом эттирмоқдалар», деб хабар берди Бош штаб.

«Аскарларимиз ҳаётини ва бўлинмаларимизнинг жанговар қобилиятини сақлаб қолиш учун Украина ҳимоячилари шаҳардан чиқиб кетишди», дейилади хабарда. 

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби шаҳарча «қўшинларнинг ўт очиш назорати остида» эканлигини даъво қилмоқда. 

Северск Славянскдан тахминан 30 километр узоқликда жойлашган. Россия кучлари шаҳарни 11 декабр куни эгаллаб олганини эълон қилишди, аммо ўша пайтдаги Украина кучлари шаҳар учун жанглар давом этаётганини айтишди.

Ушбу шаҳар Донецк вилоятидаги сўнгги эгалланмаган шаҳарлар — Славянск ва Краматорск йўлидаги муҳим нуқта саналади. 

Эслатиб ўтамиз, Донецк вилоятидаги вазият урушдаги энг қайноқ нуқта бўлиб қолмоқда. Россия Украинадан вилоятнинг қолган ҳудудини ташлаб чиқишни талаб қилди, аммо Киев буни рад этди. 

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring