Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекда қўлга олинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекда қўлга олинди

1990 йилдан 2005 йил мартгача Қирғизистонни бошқарган, «Лола инқилоби» туфайли ҳокимиятдан айрилган Аскар Акаев мамлакатга қайтди. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ушланган ва сўроқ беришга тайёрланмоқда. Бу хабар маҳаллий ОАВда  тасдиқланган.

Қирғизистон бош прокуратураси маълумотларига кўра, собиқ президент олтин конларидаги коррупцияга аралашганликда гумон қилинмоқда. Бу ишлардан энг шов-шувлиси «Қумор» кони билан боғлиқ иш саналади. 

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра, «Акаевни республика ҳудудига олиб келиб, жиноий жавобгарликка тортиш орқали тарихий адолатни тиклаш» устида фаол иш олиб борилмоқда. 

Қирғизистоннинг икки собиқ президенти Акаев ва Қурманбек Бакиев агар халқ кечирса, ватанга қайтишларига ишонч билдиришгани муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Шунингдек, ўтган ой бошида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Акаев ва Бакиевга халқаро қидирув эълон қилингани юзасидан маълумот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг