Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун тўртта ҳудудда беморлар соғайди

Бугун тўртта ҳудудда беморлар соғайди

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 19 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4211 нафар ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2470 нафарга етди.

Андижон вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 43 ёшли эркак билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 181 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятда 13 нафар бемор даволанмоқда.

Бухоро вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 478 нафарга етиб, 29 нафар бемор даволанмоқда.

Самарқандда соғайганлар сони 386 нафар. Вилоятда 26 нафар бемор даволанмоқда.

Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 28 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4588 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг